Жорий йилнинг 16 май куни “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори профессор А. Бекмуродов, Жамғарманинг раҳбар ходимлари Япониянинг Нагоя иқтисодиёт университети Президенти Сабури Харуо бошчилигидаги делегацияси билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалалари, шунингдек, ҳамкорлик меморандумини имзолаш муносабати билан учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда, А.Бекмуродов томонидан “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолияти, таълим дастурлари ва стипендия танловларини ташкил этиш тартиблари юзасидан батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, мамлакатимизда кадрлар тайёрлаш тизимини ислоҳ қилишга қаратилган чора-тадбирлар, Ўзбекистон ёшларининг етакчи хорижий университетларда таълим олиши ва илмий-тадқиқот фаолияти учун яратилган шарт- шароитлар, Жамғарманинг таълим дастурлари бўйича мутахассисларни хориждаги нуфузли университетларда, жумладан, Японияда таълим олишларини ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Шу билан бирга, республиканинг вазирлик, идора ташкилотларининг мақсадли буюртмаларига асосан қисқа муддатли стажировка дастурларини ҳамкорликда ташкил этиш юзасидан таклифлар киритилди.
Ўз ўрнида мазкур таклифлар Нагоя иқтисодиёт университети Президенти томонидан қўллаб қувватланиб, мазкур йўналишларда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга келишиб олинди.
Бугунги кунга қадар Нагоя иқтисодиёт университетида “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали стипендиат А.Э.Бурханов (PhD) докторантура дастурини мувафақиятли ҳимоя қилиб келган, Япониянинг нуфузли университетида олган илғор билим ва кўникмаларини амалётда меҳнат фаолиятида кенг қўллаб келмоқда.
Бундан ташқари, Нагоя иқтисодиёт университети Президенти томонидан университетда ҳозирги кунда 25 нафар Ўзбекистонлик талабалар таълим олишини маълум қилиб Ўзбек ёшларининг билим олишга бўлган қизиқишларини ҳамда юксак маданият эгалари экканлигини эътироф этди. Ўзбекистонлик талабаларнинг Нагоя иқтисодиёт университетида ўқишларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилди.
Мазкур учрашув якуни бўйича томонлар ҳамкорлик алоқаларини истиқболини белгиловчи юқоридаги таклифларни ўз ичига олган икки томонлама меморандум имзолашди.
Шунингдек, мамлакатимиз ёшлари ва илмий изланувчиларга Нагоя иқтисодиёт университетида таълим олишда университетнинг қабул жараёнлари ва университетда таълим олиш имкониятлари мавзусида онлайн вебинар ташкил этишга келишиб олинди.

