Жорий йилнинг 9 апрел куни “Эл-юрт умиди” жамғармаси раҳбарияти, Ўзбекистоннинг Америка Қўшма Штатларидаги элчихонаси вакиллари ҳамда Жамғарманинг хорижий нуфузли университетларида таълим олаётган 550 га яқин стипендиатлари иштирокида ZOOM платформаси орқали онлайн мулоқот бўлиб ўтди.
Жамғарма ижрочи директори А.Бекмуродов мулоқот аввалида барча стипендиатларни муқаддас рамазон ҳайити билан табриклаб, барча стипендиатларни ўқиш ва ишларида улкан марраларни забт этишларини тилаб, самимий табриклади.
Мазкур онлайн мулоқотни ўтказишдан кўзланган мақсад – Жамғарма стипендиатлари билан доимий мулоқотни давом эттириш, рамазон ҳайит айёми билан табриклаш, уларда ватанпарварлик туйғусини ошириш, уларда миллий қадриятларини ривожлантириш, улар дуч келаётган муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилишга кўмаклашиш, шунингдек, келажакдаги режаларини билиш, Жамғарма фаолиятини такомиллаштириш ҳамда хорижда таълим олаётган мутахассисликлари бўйича мамлакатимизни янада ривожлантириш юзасидан таклифларини ўрганиш ва амалиётга жорий қилишга кўмаклашиш, уларни ўқишларини тугатиб қайтганларидан сўнг вазирликлар тизимида меҳнат фаолиятини олиб боришни ташкил этиш кўзда тутилган.Учрашувда қуйидаги масалалар муҳокама қилинди: Стипендиатларнинг эришган ютуқларини юртимиздаги ва жаҳондаги ОАВ лар орқали жамоатчиликка етказиш, ўқиш даври тугаб бораётганларни юртимизга қайтиб ўз фаолиятини бошлашига кўмаклашиш, ҳар бир университетларда “Uzbek assocation”ларини ташкил қилишга алоҳида урғу берилди.
Стипендиатлар ўзи таълим олаётган хорижий университетларида Ўзбекистонинг ижобий имижини янада ошириш юзасидан тақдимотлар, давра суҳбатларини ташкил этиш ҳамда “Ўзбекистон маданияти кунлари”ни ташкил этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Маълумот учун: Жамғарма томонидан бугунги кунда 550 нафарга яқин стипендиат АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Япония, Канада, Италия, Испания, Жанубий Корея каби ривожланган мамлакатларнинг глобал академик рейтингларда ТОП 300 таликка кирган, нуфузли университетларида мамлакатимиз учун устувор ҳисобланган мутахассисликларда, Жамғарма таълим дастурлари бўйича ўқишларини давом эттиришмоқда.
Онлайн мулоқот жараёнида Жамғарма раҳбарияти томонидан стипендиатлар учун яратиб берилаётган қўшимча имкониятлар, уларнинг замонавий билим ва кўникмаларни эгаллашлари учун давлатимиз раҳбари томонидан стипендиатларнинг хорижда таълим олиши учун давлат бюджетидан мунтазам ва барқарор маблағ ажратиб борилаётганлиги, улар мазкур имкониятдан фойдаланган ҳолда мамлакатимизни ривожланган давлатлар қаторига қўшиш учун хорижда олган билим ва тажрибаларини сафарбар этишлари лозимлиги таъкидланди.
АҚШнинг турли университетларида таълим олаётган стипендиатлар ва Ўзбекистоннинг Америка Қўшма Штатларидаги элчихонаси вакиллари билан биргаликда “Форумлар” учрашувлар ҳамда мақолалар танлови ташкил этишга келишиб олинди.
Жамғарма стипендиатлари томонидан илгари сурилаётган лойиҳалар муҳокама қилинди ва уларнинг янги эришган ютуқлари тингланиб, келгусидаги фаолияти тўғрисида кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, Жамғарма стипендиатлари томонидан таътил вақтида мамлакатимизга қайтганларида соҳалари бўйича вазирликларда амалиёт ўташлари юзасидан таклифлар киритилди.
Мазкур йўналишда Жамғарма раҳбарияти вазирликлар билан стипендиатларнинг амалиёт ўташлари бўйича яқиндан кўмак кўрсатишларини маълум қилдилар.
Хорижий университетларда ташкил этилган тадбирларни Жамғарманинг расмий каналларида кўришингиз мумкин.

