Жорий йилнинг 3 апрель куни “Эл-юрт умиди” жамғармасида ижрочи директор ўринбосари в.б. Жавохир Aхмедов, Жамғарма бўлим бошлиқлари ҳамда Буюк Британиянинг Эдинбург университети Халқаро ҳомийлик масалалари бўйича директори Донна Галл ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш юзасидан онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Маълумот учун: Эдинбург университети Шотландиянинг Эдинбург шаҳрида жойлашган энг қадимги давлат тадқиқот университетлардан бири бўлиб, 1582 йилда Англия қироли Жеймс VI томонидан ташкил этилган. Университетда 36,000 га яқин талаба таҳсил олади. Университет битирувчилари орасида ихтирочи Александр Граҳам Белл, табиатшунос олим Чарлз Дарвин, адиб Артур Конан Дойллар таҳсил олишган. Ҳозирги кунга қадар, университетдан 19 та Нобел мукофоти соҳиблари етишиб чиққан.
Эдинбург университети халқаро рейтингларда юқори ўринларда туради. Жумладан, QS рейтингида 22-ўринни эгаллаган. Университет 3 та факультетдан ташкил топган. Санъат, гуманитар ва ижтимоий санлар, Фан ва муҳандислик, Тиббиёт ва ветеринар тиббиёти.
Ҳозирги кунда, мазкур университетда 3 нафар Жамғарма стипендиатлари таълим олишмоқда ва 2 нафар стипендиатлар Ўзбекистонга қайтиб, ўз фаолиятларини давом эттиришмоқда.
Мазкур онлайн учрашувда Жавохир Ахмедов томонидан Жамғарма ҳақида батафсил маълумот берилди ҳамда Донна Галл томонидан ҳамкорлик алоқалари бўйича ўзини қизиқтирган саволларга жавоблар олди.
Учрашув давомида, Эдинбург университети билан май ойининг бошида университетда ўқиш имкониятлари ҳақида онлайн вебинарлар ташкил этишга келишиб олинди.
Шунингдек, давлат хизматчилари учун қисқа муддатли стажировка дастури масаласи батафсил муҳокама қилинди.
Учрашув сўнггида, икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини белгиловчи меморандум имзолашга ҳамда ҳар бир стипендиатни ўқиш харажатларидан чегирмалар олишга келишилди.

