Жорий йилнинг 18 март куни “Эл-юрт умиди” жамғармасида ижрочи директор ўринбосари в.б. Жавоҳир Ахмедов, Жамғарма бўлим бошлиқлари ҳамда “Kaplan International Pathways” ташкилоти Ҳомийлар билан ишлаш бўлими директори Крис Браун ҳамда Халқаро менежери Лилия Гаисина ўртасида стажировка соҳасида ҳамкорлик алоқалари янада кенгайтириш юзасидан онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Маълумот учун: “Kaplan International Pathways” ташкилоти 1938 йил АҚШ да ташкил қилинган бўлиб, 2005 йилдан бошлаб Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида фаолият юритиб келмоқда. Халқаро ташкилотнинг дунё рейтингида энг юқори ўринларни эгаллаган Буюк Британия, Австралия ва Янги Зеландия АҚШ каби ривожланган давлатлардаги 20 дан ортиқ университетларда бакалавриат дастури бўйича бир йиллик тайёрлов курслари (Foundation Year)да ўқишини ташкил этиб келмоқда.
2023 йилнинг 20 июнь куни “Эл-юрт умиди” жамғармаси ва Каплан халқаро ташкилоти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган.
Мазкур онлайн учрашувда, Жамғарма ва Каплан халқаро ташкилоти ўртасида давлат хизматчилари учун стажировка дастури масаласи батафсил муҳокама қилинди.
Жавоҳир Aхмедов ушбу стажировка дастурини ташкил этиш, унинг мазмун-моҳиятини ҳақида маълумотлар бериб ўтди.
Шунингдек, ушбу стажировка дастурини ташкил этишга доир қўшимча маълумотлар Каплан халқаро ташкилотига тақдим этилиши ҳақида айтиб ўтилди.
Шу билан бирга, Каплан халқаро ташкилоти вакиллари мазкур стажировка дастурини юқори даражада ташкил этиб беришини маълум қилди.
Учрашув сўнггида, стажировка дастурининг ташкил этиш билан боғлиқ масалалар келишиб олинди.

