Thailand International Cooperation Agency (TICA) 2020-2021 йилларга туризм, қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳалари бўйича танлов эълон қилди.
“Барқарор туризмни ривожлантириш ва маркетинг стратегияларини тузишда табий ресурсларни комплекс бошқаришнинг роли”.
Ўқиш вақти: 2021 й. 2-22 июль. Муддати – белгиланманган.
“Табий офатлар хавфини камайтириш”.
Ўқиш вақти: 2020 й. 20 ноябрь. Муддати – 2020 й. 2 октябрь.
“Гуруч тегирмонида ишлаб чиқариш технологиясини ривожлантириш ва экологик тоза усулда самарадорликни ошириш”.
Ўқиш вақти 2020 й. декабрь. Муддати: 2020 й. 4 сентябрь.
“Жамият ривожланишида «Барқарорлик иқтисодиёти фалсафаси»”.
Ўқиш вақти: 2021 й. 7 июнь – 9 июль. Муддати – белгиланманган.
“Оналар ва янги туғилган чақалоқларнинг соғлиғини сақлаш йўлида жамиятнинг ҳуқуқлари ва имкониятлари”.
Ўқиш вақти: 2021 й. 10 – 24 февраль. Муддати – белгиланманган.
“Қишлоқ хўжалиги экинлари: инновациялар ва озиқ-овқат хавсизлиги”
Ўқиш вақти 2020 й. 23 ноябрь – 13 декабрь. Муддати: 4 сентябрь.
Ушбу дастурларда Ўзбекистон Республикаси вазирлик ва идора ходимлари иштирок этишлари мумкин. Номзод инглиз тилини мукаммал билиши лозим.
Барча харажатлар мезбон томонидан қопланади.
Йўналишлар бўйича аниқ талабларни www.tica.thaigov.net орқали олишингиз мумкин.
Талабларга жавоб берган номзодларнинг тўлдирилган сўровномаларини курсига қараб Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юбориш сўралади.
Жамғарма Матбуот хизмати

