2024 йилнинг 14 март куни “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директор ўринбосари в.б. Жавохир Ахмедов, Бўлим бошлиқлари Aлишер Хамдамов, Aзизхўжа Aъзамхонов ҳамда АҚШнинг нуфузли Аризона университети Халқаро талабалар билан ишлаш бўйича директори Людмила Кларк ва Қабул бўйича маслаҳатчиси Светлана Поповичлар иштирокида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш масалалари муҳокамаси юзасидан Жамғармада учрашув бўлиб ўтди.
Маълумот учун: Аризона университети АҚШнинг Туксон шаҳрида жойлашган тадқиқот университетларидан бири бўлиб, 1885 йилда ташкил этилган ҳамда Аризона тарихида биринчи ташкил этилган университет бўлган. Бугунги кунда мазкур университетда 43 000 дан ортиқ талаба таҳсил олмоқда. Университетда 334 та таълим йўналиши бўйича бакалавр, магистратура, докторантура ва бошқа профессионал даражаларни таклиф этади.
Университет халқаро рейтингларида юқори ўринларга эга. Жумладан, “Times Higher Education” рейтингида 155-ўринни, “US News World Report & Best Global Universities” рейтингида 108- ўринни эгаллаган. Бир қатор фанлар бўйича дунё университетлари билан рақобатбардошдир. Хусусан, археология, геофизика, геология, лингвистика, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, физика, астрономия, санъат, табиий фанлар, фармацевтика, анатомия, физиология, психология, кимё, социология, математика, информатика ва тоғ-кон муҳандислиги бўйича дунёда етакчи ўринларда туради.
"Эл-юрт умиди" жамғармаси ва АҚШнинг Аризона университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми 2021 йилнинг 26 октябрь куни имзоланган.
Мазкур учрашувда Жавохир Аҳмедов томонидан Жамғарма ва очиқ стипендия танловлари жараёнлари ҳақида батафсил маълуот берилди.
Шунингдек, Лудмила Кларк Аризона университетида таълим олаётган Жамғарма стипендиатларининг ўқиш жараёнларига яқиндан ёрдам беришини таъкидлади ҳамда 2024 йилда ташкил этиладиган стипендия танловларида ғолиб бўладиган Жамғарма стипендиатлари учун ҳам яқиндан кўмак берилиши айтиб ўтилди.
Бундан ташқари, Жавохир Ахмедов томонидан олдинги учрашувлар давомида мазкур университет билан ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида бир қатор таклифлар берилган эди. Мазкур таклифни инобатга олиб, Аризона университетда “Ўзбекистон талабалар уюшмаси” (“Uzbekistan Student Association”) ташкил этилди. Бу эса Ўзбекистоннинг хорижда имиджини тарғиб этишга яққол мисол бўла олади.
Шу билан бирга, Жавохир Ахмедов томонидан Наврўз байрам тадбирини кенг миқёсда ўтказишда Ўзбекистоннинг маданияти, урф-одатлари, туризм салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда ўтказилиш таклифи университет вакиллари томонидан қўллаб-қувватланди.
Учрашув давомида, давлат хизматчиларини энергетика, аграр, муҳандислик ва техник соҳаларида малака ошириш ва стажировка дастурига юбориш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Учрашув якунида, мазкур университетдан ўқиш тўловидан янада кўпроқ чегирмалар олишга келишиб олинди.

