Сеул Технология стипендиясининг мақсади – фан ва муҳандислик соҳаларида таҳсил олаётган ривожланаётган мамлакатлардан келган таниқли халқаро талабаларга молиявий ёрдам бериш. Ушбу ташаббус Сеулдаги университетларда таълим олиш имкониятларини тақдим этиш ва бу талабаларни Сеулнинг келажакдаги саноати учун малакали мутахассислар қилиб тарбиялашга қаратилган.
Стипендиялар ҳақида умумий маълумот
Танлов йўналишлари: Сеулдаги 4 та белгиланган олий ўқув юртлари томонидан таклиф этиладиган фан ва муҳандислик бўйича магистрлик дастурлари.
Қабул қилувчилар сони: тахминан 20 та стипендия.
- Кюнг Ҳэ университети,
- Сеул университети,
- Сунгюнкван университети,
- Ханянг университети.
Қўллаб-қувватлаш муддати: 2 йилгача (даража дастури бошланганидан кейин ҳар йили узайтириш имконияти билан)
Қўшимча маълумотлар: Мазкур стипендия қамровига магистратура дастури учун ўқиш тўлови, яшаш харажатлари, соғлиқ суғуртаси ва авиачипта киради.
Ариза берувчилар қуйида келтирилган барча мезонларга жавоб бериши керак:
|
Категорияси |
Батафсил мезонлар |
|
Миллати |
Сеул томонидан тавсия этилган мамлакат фуқароси бўлиши керак ‣ Тавсия этилган мамлакатлар: Малайзия, Ўзбекистон, Индонезия, Қозоғистон ‣ Мувофиқ эмас: Жанубий Корея фуқаролари (жумладан, икки фуқаролиги бўлганлар) |
|
Ёши |
Ариза берувчилар 40 ёшдан кичик бўлиши керак. Ёш чегараси: 1984 йил 1 январда ёки ундан кейин туғилган бўлиши керак |
|
Таълим соҳаси |
2024 йил августигача Корея ёки хорижий университетда бакалавр даражасини олиши кутилаётганлар Сеулдаги фан ва муҳандислик бўйича магистрлик дастурига ҳужжат топширмоқчи бўлганлар ‣ Афзаллик: Биотехнология, Робототехника, Блоcкчейн билан боғлиқ мутахассисликлар |
Ариза топшириш муддати: 2024 йил 20 мартгача
Тавсия этиладиган номзодлар сони: Ҳар бир мамлакат 7 тагача шахсни тавсия қилиши мумкин.
Ҳар бир мамлакат учун битта университетга кўпи билан 5 нафар шахс тавсия этилиши мумкин.
Ривожланаётган мамлакатлардаги миллий стипендия ташкилотлари ўз тавсияларини Сеул Метрополитан ҳукуматига юборишлари керак.
Ҳар бир ташкилот тавсия этилган барча талабалар учун ҳужжатларни биргаликда топшириши керак.

Ҳужжат топшириш учун муҳим эслатмалар:
Корейс ёки инглиз тилидан бошқа тиллардаги ҳужжатларнинг асл нусхалари таржимаси ва нотариал тасдиқланган нусхалари билан тақдим этилиши керак.
Аккредитациядан ўтган миллий стипендия ташкилотлари талабгорлардан барча керакли ҳужжатларни тўплашлари ва уларни электрон почта орқали Сеул стипендия жамғармаси офисига белгиланган муддатда топширишлари керак.
Юбориш учун:
Электрон почта: sooh@hissf.or.kr
Манзил: Сеул стипендия жамғармаси, 2-қават, 163, Мапо-даеро, Мапо-гу, Сеул, Корея Республикаси (Почта индекси 04130)
Шунингдек, мазкур стипендиялар ҳақида батафсил маълумотлар акс этган ҳужжатнинг электрон нусхасини қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин.

