2024 йилнинг 5 март куни “Эл-юрт умиди” жамғармасида ижрочи директор ўринбосари в.б. Ж.Ахмедов, Бўлим бошлиқлари А.Хамдамов, Ж.Исроилов ҳамда АҚШнинг Ваёминг университети Глобал ҳамкорлик бўйича вице-президенти Исадора Хелфготт, директор ёрдамчиси Даинг Носир иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Маълумот учун: Ваёминг университети АҚШнинг Ваёминг штатининг Ларами шаҳрида жойлашган давлат тадқиқот университетидир. Университет 1887 йил сентябрда ташкил этилган.
Ваёминг университети 7 та коллеждан иборат: қишлоқ хўжалиги ва табиий ресурслар, санъат ва фанлар, бизнес, таълим, муҳандислик ва амалий фанлар, соғлиқни сақлаш фанлари ва ҳуқуқ. Университет 120 дан ортиқ бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурларини таклиф этади.
Мазкур учрашувда Жавохир Аҳмедов томонидан Жамғарма ва очиқ стипендия танловлари жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Давлат хизматчиларини вазирлик, идора ва ташкилотлар ходимларини энергетика, аграр, муҳандислик ва техник соҳаларида стажировка дастурига юбориш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Учрашув давомида “Ваёминг университетида халқаро тан олинган рейтингда соҳаси бўйича ТОП-100 таликка кирувчи йўналишлар бўйича таълим олиш имкониятлари” тўғрисида вебинар ўтказишга келишиб олинди.
Шунингдек, Жамғарма томонидан Вайоминг университети билан бир қатор йўналишлар бўйича стажировка дастурини ташкил этишга келишиб олинди.
Учрашув якунида, халқаро тан олинган рейтингда соҳаси бўйича ТОП-100 таликка кирувчи йўналишларда ўқийдиган Жамғарма стипендиатларининг ўқиш харажатларидан 40 фоизга қадар чегирмалар берилишига, Вайоминг университети билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини истиқболини белгиловчи меморандум имзолашга келишиб олинди.

