2024 йилнинг 4 март куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимидаги университетларнинг битирувчи курс талабалари ҳамда ўқитувчилари учун “Глазго университетида бакалавриат, магистратура ва докторантура таълим дастурларида таҳсил олиш имкониятлари” мавзусида ZOOM иловаси орқали вебинар ташкил этилди.
Мазкур вебинарда Жамғарма ижрочи директор ўринбосари в.б Жавохир Аҳмедов, Жамғарма жамоаси ҳамда ва Глазго университети Халқаро алоқалар бўйича масъул координатор (Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича) Эдри Ҳортобаги ва Халқаро талабаларни қабул қилиш бўйича менежер Билл Ҳоарелар иштирок этишиб, Республикамиздаги барча ўқувчи-ёшлар учун тақдимот қилди.
Маълумот учун: Глазго университети – Шотландиядаги давлат тадқиқот университети бўлиб, 1451 йилда ташкил этилган. Университет инглиз тилида сўзлашувчи дунёда тўртинчи ўринда турувчи энг қадимги университетлардан бири ҳисобланади. Глазго Шотландиядаги энг йирик университетдир ва 19,500 дан ортиқ талабалар таълим олади. Глазго университети THE рейтингида 87, QS рейтингида 76 ўринларда туради.

Ҳозирда тўртта коллеж мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири бир нечта мактабларни ўз ичига олади. Жумладан, Санъат ва гуманитар фанлар коллежи, Тиббиёт, ветеринария ва ҳаёт фанлари коллежи, Ижтимоий фанлар коллежи, Фан ва муҳандислик коллежидан иборат.
Вебинарда, Буюк Британиянинг Глазго университетига ўқишга қабул қилиш имкониятлари, талабаларга яратиб берадиган шароитлар, ҳужжат топшириш жараёнлари ва берилаётган “Scholarship”лар тўғрисида маълумот беришди.
Ундан ташқари, республикамиздаги ОТМлар битирувчи курс талабалари ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирок этишди. Учрашув қизғин савол-жавобларга бой тарзда ўтказилди.
Тақдимотдан сўнг иштирокчилар Глазго университети вакили Эдри Ҳортобагига ҳамда "Эл-юрт умиди" жамғармаси жамоасига ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича саволлар беришди ва барча саволларга батафсил жавоб олишди.
Ушбу вебинарда юртимизнинг турли вилоятларидан ва Олий таълим муассасаларидан ҳамда Жамғарма фаолияти кузатиб борувчи обуначилардан жами 3,000 дан ортиқ киши иштирок этди.


