2024 йил 27 февраль куни Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармасининг хорижда таълим олиб қайтган стипендиатлар билан навбатдаги мулоқоти бўлиб ўтди.
Ушбу мулоқотда “Эл-юрт умиди” жамғармаси раҳбарияти ва ходимлари ва Жамғарманинг хорижда таълим олиб қайтган битирувчи стипендиатлари иштирок этишди.
Учрашувда, стипендиатлар меҳнат фаолиятида дуч келаётган муаммоларни билиш ва келажакдаги режалари билан танишиш, улар билан мулоқотни янада самарали ташкил этиш мақсадида “Аlumni association” платформасини яратиш юзасидан таклифлари ўрганилди.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори А.Бекмуродов сўзга чиқиб, Жамғармани трансформация қилиш бўйича Фармон лойиҳасига таклифлар ҳамда “Аlumni association” платформасини яратиш юзасидан таклиф ва ташаббуслар тўғрисида маълумот берди.
Ж.Ахмедов “Эл-юрт умиди” жамғармаси “Alumni association” Сардорлари ва сардор ёрдамчилари сайлови натижалари ва уларни фаолиятини ташкил этиш бўйича маълумот бериб, “Alumni association” Сардорлари ва сардор ёрдамчилари кўмагида Жамғарма жамоаси стипендиатлар билан мулоқотни (networking) янада кучайтириш, ҳамкорликда янги ташаббусли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш тўғрисида таклифларни илгари сурди.

Ушбу платформани яратишдан мақсад:
Alumni. eyuf.uz — Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси битирувчи стипендиатлари билан доимий мулоқот (networking) олиб боришда хизмат қиладиган замонавий онлайн мулоқот майдони яратилади.
Платформа стипендиатларни бир оила бўлиб онлайн мулоқот қилиши, таклиф ва ташаббусларини илгари суриши, замонавий тажриба алмашиш, маълумот олиш ва шахсий ривожланиш учун бирлаштира оладиган ягона мулоқот майдони бўлиб хизмат қилади.
Платформа стипендиатлар томонидан янги инновацион лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш, Жамғарма фаолиятини республикамизда ва хорижда янада кенг тарғиб қилиши, мамлакатимизда турли соҳаларда ечимини кутаётган муаммоларга хорижий тажрибадан келиб чиқиб, ечим топишга кўмаклашиш ҳамда вазирлик ва идораларга таклиф ва ташаббуслар билан чиқиш имконини яратади.
Мазкур платформа стипендиатлар билан Жамғарма жамоаси ўртасида мулоқот кўприги бўлиб хизмат қилади. Стипендиатлар меҳнат фаолияти давомида дуч келаётган муаммоларини эшитиш, уларга ечим излаш, шахсий ва профессионал ривожланишни қўллаб-қувватлаш, уларнинг мансаб поғоналарида ўсиб боришини мониторинг қилиш;
Стипендиатлар Стипендиатлар орасида “networking” алоқаларини янада кучайтириш, турли хил тадбирлар ва спорт ўйинларини ўтказиш бўйича, турли хил тадбирлар ва спорт ўйинларини ўтказиш бўйича, шунингдек, Жамғарма фаолиятини такомиллаштириш ва янада ривожлантириш юзасидан таклифлар ва ташаббусларни Жамғармага тақдим этиш;
Стипендиатлар меҳнат фаолияти давомида эришаётган натижалар ва ютуқларни жамлаб бориш, уларни Жамғарманинг расмий каналлари ва ОАВ орқали кенг жамоатчиликка кўрсатиш;
Битирувчи стипендиатлар ва хорижда таълим олаётган стипендиатлар ўртасида "Устоз шогирд" тизимини жорий қилиш, мазкур платформа орқали уларни мулоқот олиб боришига имконият яратиш.

