Ариза топширишнинг охирги муддати: 2024 йил 1 апрель.
Латвия Республикасининг Таълимни ривожлантириш давлат агентлиги томонидан Латвия Республикасида 2024-2025 ўқув йилида таълим олишни режалаштирган ёшлар учун таълим грантларини эълон қилади. Мазкур таълим гранти ҳақида тўлиқ маълумотни қуйидаги линк орқали олишингиз мумкин: https://www.viaa.gov.lv/en/latvian-state-scholarships
Ариза торшириш:
Латвия Республикасида 2024-2025 ўқув йилида таълим олишни режалаштирган номзодлар 2024 йилнинг 1-февралдан 2024 йилнинг1-апрелигача электрон шаклда ариза топширишлари лозим. Топширилган аризалар махсус комиссия томонидан кўриб чиқилиб, натижалар
2024 йилнинг июнь ойи охиригача эълон қилинади.
Ёзги мактаблар:
Латвия Республикасининг Таълимни ривожлантириш давлат агентлиги томонидан 2024 йилда Латвияда ташкил этиладиган ёзги мактаблар тўғрисидаги маълумотларни қуйидаги сайтдан олишингиз мумкин: https://www.viaa.gov.lv/en/summer-schools. Мазкур ёзги мактаблар стипендияларинин қўлга киритиш учун номзодлар томонидан 2024 йилнинг 1 апрелигача ариза топширишлари лозим. Муносиб номзодлар ёзги мактаб ташкилотчилари томонидан танлаб олинади. Латвия Республикаси Таълимни ривожлантириш давлат агентлиги томонидан ёзги мактабларнинг ҳар бири учун 10 тадан стипендия ажратилади.
Маълумот учун:
Университетлар, ўқув дастурлари ва Латвиядаги ҳаёт ҳақида тўлиқ маълумотни қуйидаги сайтдан топишингиз мумкин: www.studyinlatvia.lv
Қўшимча маълумот учун:
Латвия Республикаси Таълимни ривожлантириш давлат агентлигининг Таълимни қўллаб-қувватлаш ва халқаро ҳамкорлик департаментининг “Латвияда ўқиш” бўлими катта эксперти Марика Пира билан боғланиш мумкин.
Электрон почта манзили: scholarships@viaa.gov.lv , тел. : +371 67814331.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

