Жамғарма Васийлик 2023 йил 4 октябрдаги 9-сон қарорига асосан жорий йилнинг 10 октябридан “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан илғор хорижий давлатларнинг нуфузли университетлари ва илмий марказларида бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурларида таълим олиш учун 345 ўринга мўлжалланган 2023 йилги 2-очиқ стипендия танлови эълон қилган.
Номзодлардан ҳужжатлар жорий йил 10 октябридан 10 ноябрига қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида, онлайн режимда ва электрон тарзда ҳужжатлар қабул қилинган.
Танловнинг саралаш босқичлари жорий йилнинг 15 ноябридан 12 декабрига қадар бўлиб ўтган.
Танловнинг саралаш жараёнлари натижаларидан норози бўлиб мурожаат қилган номзодларнинг шикоятлари Апелляция комиссияси томонидан 2023 йил 19-20 декабрь кунлари кўриб чиқилди.
Апелляция комиссияси томонидан номзодларнинг апелляция шикоятларини кўриб чиқиш натижаларини билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
Жамғарма апелляция комиссияси

