“Эл-юрт умиди” жамғармаситашаббуси билан хорижий давлатларнинг нуфузли университетлари ва компанияларида самарали профессионал фаолият олиб бораётган катта илмий ва амалий тажрибага эга ватандошларимиз ҳамкорлигида Халқаро экспертлар Кенгаши ташкил этилди.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси Халқаро экспертлар Кенгашида АҚШ, Канада, Белгия, Австралия, Жанубий Кореяда истиқомат қилаётган, катта илмий ва амалий тажрибага эга бир гуруҳ ватандош олимлар ва экспертлар унинг аъзолари ҳисобланади.
Кенгашнинг асосий мақсади – мамлакатимиз олий таълим тизимини ривожлантиришга оид таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни олий таълим муассасалари амалиётида кенг қўллаш механизмларини ишлаб чиқиш, олий таълимга оид меъёрий-хуқуқий ҳужжатларнинг экспертизасини ўтказиш асосида олий таълим сифатини оширишга кўмаклашишдан иборат.
Халқаро экспертлар кенгаши ҳар ойда камида икки маротаба онлайн видеоконференция воситасида мулоқот юритади, олий таълимга оид тегишли таклиф ва тавсияларни бериб боради, онлайн мастер-класслар ва брейн сторминглар ташкил этади. Онлайн видеомулоқотларда Олий таълим вазирлиги ва олий таълим муассасалари вакиллари фаол иштирок этадилар.