“Эл-юрт умиди” жамғармаси ватандошлар сафидан юқори малакали мутахассисларни Ўзбекистон Республикасининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда жойлардаги ижро ҳокимияти ва бошқа давлат ташкилотларининг раҳбар ҳамда масъул лавозимларига жалб этиш мақсадида уларнинг эҳтиёжларини ўрганиб боради.
2020 йил август-сентябрь ойларида 100 дан вазирлик, идора ва ташкилотларнинг хорижий давлатларда истиқомат қилаётган ватандош ва хорижий экспертларга бўлган эҳтиёжи ўрганилган. Аниқланган эҳтиёжлар тўғрисидаги маълумотларни қуйидаги жадвалда кўришингиз мумкин.
Навбатдаги вазирлик, идора ва ташкилотларнинг катта илмий ва амалий тажрибага эга ватандошларга бўлган эҳтиёжини ўрганиш 2021 йил март-апрель ойларига режалаштирилган.