Банк соҳасида халқаро тажрибага эга бўлган ва самарали фаолият юритаётган юқори малакали мутахассис-ватандошларимизни “Sanoat Qurilish Bank”да раҳбарлик лавозимларига ишга таклиф этади!
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
- ғазначилик (treasury), лойиҳаларни молиялаштириш (project finance), ахборот технологиялари (IT) ва бошқа банк фаолиятига оид малакали номзодлар;
- нуфузли хорижий олий таълим муассасаларида таҳсил олган бўлиши;
- чет эл банклари ва молия институтларида камида 5 йил иш тажрибасига эга бўлиши;
- номзод халқаро даражадаги сертификатларга (CFA, CIMA, CIA, ACCA ва бошқалар) ҳамда раҳбарлик лавозимларида фаолият юритаётган бўлса устунликка эга бўлишади.
Батафсил маълумотни олиш учун бизга мурожаат килинг: info@eyuf.uz
Жамғарма Матбуот хизмати

