2020 йил 14 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги қошидаги “Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиатлари билан навбатдаги видеоконференция ташкил этилди.
Мақсадли аудитория: Хорижий нуфузли университетларда магистратура ва докторантурада таҳсил олаётган Жағарма стипендиатлари.
Видеоконференция асосий мақсади – Стипедиатларнинг соғ ва саломатлигини аниқлаш, келгусида улар ўқишларини давом эттириш масалалари, ўқишни тугатганларнинг диссертация ҳимоялари ва унинг якунлари каби турли масалалар муҳокамаси.
Мазкур вилеомулоқот ZOOM конференц-алоқа тизими орқали ташкил этилиб, унда “Эл-юрт умиди” жамғармаси директори А. Бекмурадов, Жамғарма бўлимлари раҳбарлари ва ҳодимлари ҳамда стипендиатлар иштирок этишди.
Онлайн видеомулоқот давомида барча қизиқувчи стипендиатлар томонидан 50 га яқин саволлар берилди ва уларга Жамғарма раҳбарияти томонидан тегишли жавоблар берилди, хусусан бугунги кунда глобал пандемия шароитида таълимни онлайн тарзда олиб бориш, чартер рейслар орқали Ўзбекистон Республикасига қайтиш масалалари ва бошқалар.
Навбатдаги шундай тадбир сентябрь ойида бўлиши кутилмоқда.
Жамғарма Матбуот хизмати

