Жорий йилнинг 20 июль куни Япониядаги Ўзбекистон Республикасининг элчихонаси ҳамкорлигида "Эл-юрт умиди" жамғармаси ва Япониянинг Нагоя иқтисодиёт университетининг халқаро алоқалар бўйича директори Профессор Накатсу ва университет вакиллари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масаласида онлайн учрашув ташкиллаштирилди.
Мазкур онлайн учрашувда, Япония иқтисодиёт университети вакилларига “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолияти таълим дастурлари ва стипендия танловлари юзасидан батафсил маълумот берилди. Шунингдек, мамлакатимизда кадрлар тайёрлаш тизимини ислоҳ қилишга қаратилган чора-тадбирлар, Ўзбекистон ёшларининг етакчи хорижий университетларда таълим олиши ва илмий-тадқиқот фаолияти учун яратилган шарт-шароитлар, Жамғарманинг таълим дастурлари бўйича мутахассисларни хориждаги нуфузли университетларда жумладан, Нагоя иқтисодиёт университетида таълим олишларини ташкил этиш, шунингдек республика вазирлик, идора-ташкилотларнинг мақсадли буюртмаларига асосан қисқа муддатли стажировка курсларини ҳамкорликда ташкил этиш юзасидан таклифлар киритилди.

Ўз ўрнида мазкур таклифлар Нагоя иқтисодиёт университети вакиллари томонидан қўллаб қувватланиб, мазкур йўналишларда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга келишиб олинди.
Мазкур учрашув якуни бўйича томонлар ҳамкорлик алоқаларини истиқболини белгиловчи юқоридаги таклифларни ўз ичига олган икки томонлама меморандум лойиҳасини ишлаб чиқиш, шунингдек, мамлакатимиз ёшлари ва илмий изланувчиларига Нагоя иқтисодиёт университетида таълим олишда университетнинг қабул жараёнлари ва университетда таълим олиш имкониятлари мавзусида онлайн вебинар ташкил этишга келишиб олинди.

