2023 йилнинг 10 июль куни “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директор ўринбосари в.б. Ж.Aхмедов, Жамғарма бўлим бошлиқлари ҳамда Кардифф университетининг Санъат, гуманитар ва ижтимоий фанлар коллежи проректори Урфан Холиқ, ўртасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалалари муҳокамаси юзасидан мулоқот бўлиб ўтди.
Маълумот учун: Кардифф университети Буюк Британиядаги давлат тадқиқот университети ҳисобланиб у 1883 йилда Жанубий Уелс университет коллежи сифатида ташкил этилган. 1893 йилда Уелс университетининг таъсисчи коллежига айланди. 1988 йилда Уелс университети сифатида Фан ва технология институти билан бирлаштирилди. Университет 1999 йилда Кардифф университети номини олди.
Кардифф университети тадқиқотни жадал олиб борадиган Британия университетлари Расселл гуруҳининг Уелсдаги ягона аъзосидир. Университет академиклари ва битирувчилари орасида учта давлат ва ҳукумат раҳбари, иккита Нобел мукофоти лауреати, 15 Қироллик жамияти, 11 Қироллик муҳандислик академияси, 7 Британия академиясининг стипендиатлари, 21 тиббиёт фанлари, 34 ижтимоий фанлар академиясининг стипендиялари бор.
Университетнинг ўқув муассасалари Кардифф марказидаги Катҳайс Парки атрофида жойлашган. Университетда 130 дан ортиқ мамлакатлардан 7700 дан ортиқ халқаро талабалар таҳсил олади. Дунёнинг 300 дан ортиқ институтлари билан расмий алоқалар ўрнатган.

Мазкур учрашувда, Ж. Ахмедов томонидан “Эл-юрт умиди” жамғармаси ва Кардифф университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларни истиқболини белгиловчи олдинги икки томонлама меморандум лойиҳаси муҳокамаси ўтказилди.
Шунингдек, Жамғарма орқали университетда таълим олишни режалаштираётган ҳар бир стипендиатларнинг ўқиш харажатларидан чегирмалар ажратиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, вазирлик ва идораларнинг мақсадли буюртмаси асосида давлат хизматчиларини Кардифф университетида қисқа муддатли малака ошириш ва стажировка ўтишини ташкил бўйича таклифлар муҳокама қилиниб, Жамғарма томонидан республикамиз вазирлик ва идоралари раҳбар кадрлари учун Буюк Британиянинг Кардифф университетида малака ошириш курсларини ташкил этиш жорий йилда амалга ошириладиган бўлди.
Ўз ўрнида мазкур таклифлар Кардифф университети раҳбарияти томонидан қўллаб қувватланиб, мазкур йўналишларда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга келишиб олинди.
Учрашув якунида томонлар вазирлик ва идора мутахассислари, илмий изланувчилари, тадқиқотчилар ва ёшлар учун “Кардифф университетида таълим олиш имкониятлари” мавзусида онлайн вебинар ўтказишга келишиб олдилар.

