Жорий йилнинг 6 июнь куни “Эл-юрт умиди” жамғармасига Америка Қўшма Штатларининг нуфузли Колорадо давлат университетнинг Чет-эл талабалари билан ишлаш бўйича раҳбари Натан Дуггинс (Natan Duggins) ташриф буюрди.
Маълумот учун: Колорадо штати университети 1870 йилда ташкил этилган. Мазкур университетда 35 000 мингга яқин талабалар таҳсил олади. Университет қишлоқ хўжалиги, ветеринария, юқумли касалликлар, муҳандислик, иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви, ИТ технологиялари, журналистика, қурилишни бошқариш каби устувор соҳаларда мутахассислар тайёрлашда етакчи университет ҳисобланади.
Бугунги кунда “Эл-юрт умиди” жамғармасининг 15 га яқин стипендиатлари мазкур нуфузли университетда таҳсил олмоқдалар.
Айни пайтда Колорадо давлат университетида таълим олаётган Жамғарма стипендиатларининг ўқиш ва яшаш шароитларини яхшилаш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш, Жамғарма танловлари ғолибларига тез фурсатда қабул хати ва виза олишда кўмаклашиш ва чегирмалар бериш каби масалалар учрашувда муҳокама қилинди.

“Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳамда Колорадо давлат университети ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари 2021 йилда йўлга қўйилган бўлиб, университет Жамғарма стипендиатлари учун 20% чегирмалар ажратиб келар эди. Учрашувда, томонлар ҳамкорлик алоқаларини истиқболларини муҳокама қилган ҳолда, жорий йилдан бошлаб Жамғарманинг барча таълим дастурлари асосида таълим оладиган стипендиатларнинг ҳар бирининг ўқиш харажатларидан 30% дан чегирмалар бериш масаласи муҳокама қилинди. Натан Дуггинс ушбу таклиф юзасидан тез фурсатда университет раҳбарияти билан келишган ҳолда ижобий натижасини айтишга ҳаракат қилишини билдирди.
Учрашув якунида томонлар вазирлик ва идора мутахассислари, илмий изланувчилари, тадқиқотчилар ва ёшлар учун “Колорадо давлат университетида таълим олиш имкониятлари” мавзусида жорий йил 8 июнь куни Тошкент вақти билан соат 11:00 да онлайн вебинар ўтказишга келишиб олдилар.

