Бугунги кунда хорижий нуфузли университетларда ўқишини давом эттираётганлиги сабабли тест ва суҳбат жараёнларида онлайн тартибда иштирок этишни сўраб Танлов комиссиясига мурожаат қилган номзодлар учун Жамғарма Васийлик кенгаши 4-сонли қарорига асосан 55 нафар номзодларга рухсат берилган бўлиб, номзодлар билан онлайн тест жараёнлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан 29 май куни ZOOM платформаси орқали онлайн тартибда ўтказилган эди.
Танлов комиссиясининг қарорига кўра, тест синовларини муваффақиятли топширган номзодлар учун иккинчи босқичда номзодларнинг хорижда таълим олишдан кўзланган мақсад ва таълим олиш тугагач олинган билимларни Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари, танлаган мутахассислиги бўйича билим ва кўникмалари, маънавий-ахлоқий тафаккури, соғлом дунёқараши, миллий ва умуминсоний қадриятларни аниқлашга қаратилган давлат тилида суҳбат Давлат бошқаруви академиясида жорий йил 12-13 июнь куни Тошкент вақти билан соат 09:00 дан бошлаб ZOOM платформаси орқали онлайн тартибда ўтказилади (ZOOM платформаси ҳаволаси номзодларга шахсан тақдим этилади).
Суҳбат жараёнларини сифатли ташкил этиш мақсадида номзодлардан ZOOM платформасига ўз вақтида уланишлари, сифатли алоқани таъминлаш учун зарур чораларни кўришлари ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан иштирок этишлари талаб этилади.
Танлов комиссияси

