Хабарингиз бор, "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиати Америка Қўшма Штатларининг нуфузли Аризона университетида бўлиб ўтган математика бўйича олимпиядада 1 ўринни эгаллагани ҳақида хабар берган эдик.
Абдуллажонов Умиджон математика фанидан АҚШ ва Канада университетлари орасида ўтказиб келинадиган катта нуфузга эга "William Lowell Putnam Mathematical Competition" олимпиадасида қатнашди.
Мазкур олимпиада ўтган йилнинг 3 декабрь санасида бўлиб ўтган бўлса, натижалар жорий йилнинг февраль ойида эълон қилинди ва Умиджон фахрли натижа учун диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Бундан ташқари, 2022-2023 ўқув йилида эришган ютуқлари ва фанларни ўзлаштиришда энг юқори 100% лик натижа кўрсатиб 2-ўқув йилини ҳам GPA 4.0 га тамомлагани учун Аризона университети математика кафедраси (Department of Mathemtiss) Умиджонни MsLean First Generation scholarship гранти билан тақдирлади ва йил якунлари бўйича ўтказилган тадбирда диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси жамоаси Жамғарма Абдуллажонов Умиджон Қодиржон ўғли билан фахрланади ва келгуси ишларига муваффақият тилайди!

