Бугунги кунда хорижий нуфузли университетларда ўқишини давом эттираётганлиги сабабли тест ва суҳбат жараёнларида онлайн тартибда иштирок этишни сўраб “Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2023 йилги 1-очиқ стипендия танлови комиссиясига мурожаат қилган номзодлар учун Жамғарма Васийлик кенгаши 4-сонли қарорига асосан Ўзбeкистон Рeспубликаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агeнтлиги томонидан 2023 йил 29 май куни номзодлардан онлайн шаклда тест синовлари ўтказилди.
2023 йил 16 майдаги Танлов комиссиясининг қарорига асосан таълим дастурлари бўйича рақобат даражаси эътиборга олиниб, тест синовларида бакалавриат дастури учун 65 баллдан юқори, магистратура ва докторантура дастури учун 50 балл ва ундан юқори балл тўплаган номзодлар танловнинг кейинги босқичи суҳбат жараёнига тавсия этилган эди. Ушбу амалдаги тартиб тест топширган номзодлар учун ҳам татбиқ этилади.
Қуйида суҳбат босқичига тавсия этилган ва тавсия этилмаган номзодлар билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Тест синовлари натижалари юзасидан норози бўлган номзодлардан апелляция мурожаатлари натижалар эълон қилинган кундан бошлаб 3 иш куни ичида ариза билан Жамғармага мурожаат қилишлари мумкин.
Танлов комиссиясининг қарорига асосан тест синовларини муваффақиятли онлайн топширган номзодлар учун иккинчи босқичда номзодларнинг хорижда таълим олишдан кўзланган мақсад ва таълим олиш тугагач олинган билимларни Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари, танлаган мутахассислиги бўйича билим ва кўникмалари, маънавий-ахлоқий тафаккури, соғлом дунёқараши, миллий ва умуминсоний қадриятларни аниқлашга қаратилган саралаш суҳбат жараёни графиги яқин кунларда эълон қилинади.
Шунингдек, суҳбат графиги ва суҳбат жараёнига уланиш учун ҳаволалар номзодларнинг шахсий электрон почтасига юборилади.
Танлов комиссияси

