Бугунги кунда хорижий нуфузли университетларда ўқишини давом эттираётганлиги сабабли тест ва суҳбат жараёнларида онлайн тартибда иштирок этишни сўраб Танлов комиссиясига мурожаат қилган номзодлар учун Жамғарма Васийлик кенгаши 4-сонли қарорига асосан 55 нафар номзодларга рухсат берилди. Мазкур номзодлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
Мазкур номзодлар билан тест жараёнлари 2023 йил 29 май куни Тошкент вақти билан рўйхатда кўрсатилган вақтларда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ZOOM платформаси орқали онлайн тартибда ўтказилади (ZOOM платформаси ҳаволаси номзодларга шахсан электрон почтасига тақдим этилади).
Тест жараёнларини сифатли ташкил этиш мақсадида номзодлардан ZOOM платформасига ўз вақтида уланишлари, сифатли алоқани таъминлаш учун зарур чораларни кўришлари ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжатни онлайн кўрсатган ҳолда иштирок этишлари талаб этилади.
Танлов комиссияси

