Ўзбeкистон Рeспубликаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агeнтлиги томонидан 2023 йил 13 май куни “Эл-юрт умиди” жамғармасининг
2023 йилги 1-очиқ стипендия танловига номзодларни саралаш учун тест синовлари ўтказилди.
Билим ва малакаларни баҳолаш агeнтлиги томонидан тест натижалари расмий тарзда тасдиқланиб, 2023 йилги 1-очиқ стипендия Танлов комиссиясига тақдим этилганидан сўнг комиссия қарори билан ўтиш баллари белгиланади ва расмий веб-сайтимизда эълон қилинади.
Айни вақтда хорижда таълим олаётган вa хорижда бўлиб турган номзодлар учун тест вa суҳбат жараёнларини онлайн ўтказиш бўйича таклиф Танлов комиссияси томонидан Жамғарма Васийлик кенгашига киритилган бўлиб, Кенгаш томонидан қарор қабул қилингандан сўнг қўшимча маълумот расмий веб-сайтимизда эълон қилинади.
Танлов комиссиясининг Техник гуруҳи

