Жорий йилнинг 14 февраль куни “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директор ўринбосари в.б. Ж.Aхмедов, Жамғарма бўлим бошлиқлари С.Тўйчиев, Н.Қорабоев ҳамда Навоий давлат кончилик ва тeхнологиялар унивeрситeти раҳбарияти, масъул ходимлари, профессор-ўқитувчилари, илмий изланувчилар ва битирувчи курс талабалари учун онлайн амалий семинар бўлиб ўтди.
Ушбу онлайн семинарни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мис ва ноёб металлар хом ашёсини қайта ишлашнинг технологик занжирларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида 2022 йил 28 июндаги ПҚ-295-сон қарори ижросини таъминлаш, университетдаги иқтидорли ва истиқболли, ёш мутахассисларни “Эл-юрт умиди” жамғармасининг таълим дастурлари асосида хориждаги нуфузли таълим ва илмий муассасаларда ўқишини ташкил этиш, профессионал, чуқур билимга эга, замонавий фикрлайдиган ва ватанпарварлик руҳида тарбияланган янги авлод кадрларини Жамғарманинг 2023 йилги 1-очиқ стипендия танловларига жалб этишга қаратилган.
Семинарда Навоий давлат кончилик ва технологиялардан унивeрситeтидан 400 га яқин талаба-ёшлар ҳамда мутахассислар иштирок этдилар. Семинар давомида Жавохир Ахмедов сўзга чиқиб, бугунги кунда Жамғарма томонидан ёшларга яратилаётган имкониятилар, ажратилаётган хорижий стипендиялар, очиқ стипендия танловларининг тартиби ва талаблари, қандай қилиб Жамғарма стипендиясини қўлга киритиш мумкинлиги, илғор хорижий давлатлар нуфузли университетлари ва илмий марказларида бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурларида таълим олиш имкониятлари тўғрисида тақдимот қилди.
Мулоқот қизғин савол-жавоблар ва муҳокамаларга бой тарзда ўтказилиб, университет талабалари ҳамда мутахассислари кончилик соҳаси бўйича стажировка ўташ, хорижнинг нуфузли таълим муассасаларида таҳсил олиш юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавобларни олдилар, шунингдек, ўзларининг хорижда таълим олишга оид таклифлари билан фаол иштирок этдилар.
“Эл-юрт умиди” жамғармаси раҳбарияти университет мутахассисларининг тоғ-кон саноати ва илғор технологиялардан фойдаланишни ўқитиш борасида хорижнинг етук таълим муассасалари билан тажриба алмашишни ташкил этиш борасида кўмак беришини маълум қилди.
Бу каби семинарларни Жамғарманинг 2023 йилда ўтказиладиган биринчи стипендия танлови эълон қилинишидан олдин республикамизнинг барча ҳудудлардаги ёшлар ва мутахассислар учун ўтказиш режалаштирилган.

