Жорий йилнинг 30 январь куни Тошкент вақти билан соат 15:00 да “Эл-юрт умиди” жамғармаси вакиллари ҳамда Буюк Британиянинг нуфузли университетлардан бири ҳисобланган Уорвик университети (Warwick University) профессори МакКонаки билан ҳамкорликда “Уорвик университетида таълим олиш имкониятлари" мавзусида ZOOM платформаси орқали вебинар бўлиб ўтди.
Маълумот учун: University of Warwick 1965 йилда ташкил этилган бўлиб, Британиянинг энг нуфузли топ-20 та университетларидан бири ҳисобланади. Академик инглиз тилини ўқитиш бўйича Оксфорд ва Кембриждан кейин дунёда 3-ўринда туради. “QS World University Rankings” халқаро рейтингида дунёнинг 61 ўринни эгаллаган. Мазкур университетда 29,534 нафар талаба таҳсил олади. Университет 2020 – 2021 йиллардаги даромади 703,7 миллион фунт стерлингни ташкил этган.
Онлайн вебинарда 300 га яқин вазирлик, идораларнинг масъул ходимлари, профессор-ўқитувчилар, мутахассислар, талабалар, ёшлар ва бошқа қизиқувчилар иштирок этди.
Профессор МакКонакининг онлайн мулоқот қатнашчиларига Уорвик университети фаолиятини ўзининг тақдимоти орқали таништирди. Шунингдек, TESOL дастури, университетда ўқиш учун халқаро номзодларга қўйилган талаблар, тақдим этилаётган дастурлар, хорижий талабаларга ажратиладиган грантлар ва бошқа маълумот бериб ўтилди.
Мулоқот очиқ кўтаринки руҳда ўтказилиб, вебинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга Профессор МакКонаки томонидан малакали жавоб олдилар.
Жамғарма ходимлари томонидан мазкур вебинар якунида, республикамиздаги олий таълим муассасалари билан Уорвик университети ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга кўмаклашиш ва бу каби онлайн вебинарларни яна ташкил этиш юзасидан келишиб олинди.

