Муддати: 2023 йил февраль – июль ойлари
Россия Федерациясининг Г.В. Плеханова номидаги Россия иқтисодиёт университети (РИУ) жорий йилнинг февраль – июль ойларига мўлжалланган “Халқаро савдо ва савдо дипломатияси” бўйича касбий қайта тайёрлаш дастурига таклиф этади.
Дастур ташқи савдо фаолияти билан шуғулланувчи вазирлик ва ташкилотлар ходимларининг касбий маҳоратларини кенгайтиришга қаратилган.
Дастур ташқи савдо соҳасида тажрибага эга бўлган ёки эга бўлмаган амалдаги дипломатлар ва тингловчиларнинг касбий ваколатларини кенгайтиришга, шунингдек, тижорат дипломатиясининг асосий масалалари ва давлатнинг ташқи савдо сиёсатини амалга оширишдаги аҳамияти бўйича назарий ва амалий ўрганишларни ўз ичига олади; муайян мамлакатлар ва ташкилотлар мисолида икки томонлама ва кўп томонлама тижорат дипломатиясининг хусусиятлари билан танишиш, шунингдек давлатларнинг ташқи савдо сиёсатини шакллантириш механизмларини ўрганишга қаратилган.
Ушбу дастурни муваффақиятли ўзлаштирган ва якуний аттестациядан ўтган тингловчиларга касбий қайта тайёрлов дипломи берилади.
Қўшимча маълумотларни олиш учун РИУ доценти – Тюрина Ольга Андреевна билан боғланишингиз мумкин. Тел: +7916227362.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

