Олий аттестация комиссиясининг рўйхатидан ўтган “Эл-юрт умиди” жамғармасининг “Uzbridge” электрон илмий-оммабоп журналига барча олимлар, тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчилар, бой илмий-амалий тажрибага эга бўлган хорижий ватандошлар ҳамда талабалар ўз илмий мақолаларини юборишлари мумкин.
Муаллифлар томонидан тайёрланган илмий мақолалар 2023 йил 18 январдан 2023 йил 18 февралга қадар Жамғарманинг uzbridge@eyuf.uz электрон почтаси орқали қабул қилинади.
P.S. Ҳар бир мақолага илмий унвони профессор ёки доцент даражасидан кам бўлмаган мутахассисдан тақриз олган ҳолда тақдим этиш сўралади. Тақризи йўқ мақолалар қабул қилинмайди. Тақризчининг ФИО, илмий даражаси ва иш жойи тўлиқ кўрсатилиши лозим.
Илмий мақолага қўйиладиган талаблар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://uzbridge.eyuf.uz/about.php?lang=uz

