Бугун, соат 11:00да "Давлат фуқаролик хизмати учун салоҳиятли кадрларни етиштириш: "Эл-юрт умиди" жамғармаси фаолияти мисолида" мавзусида Давлат хизматларини ривожлантириш агентлигининг расмий телеграм каналида овозли мулоқот ташкил этилди.
Ушбу овозли мулоқотда Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги вакиллари, "Эл-юрт умиди" жамғармаси раҳбарияти ҳамда масъул ходимлари шунингдек, Жамғарма фаолиятига қизиқувчи фаол ёшлар ва давлат фуқаролик хизматчилари иштирок этдилар.
Мулоқот жараёнида Жамғарма ижрочи директор ўринбосари в.б Ж. Ахмедов томонидан овозли чат қатнашчиларига Жамғарманинг фаолияти, танлов жараёнлари, стипендиатлар учун яратилган имкониятлар тўғрисида маълумот берилди.
Шундан сўнг мулоқотнинг савол-жавоб қисмига ўтилди ва овозли чат иштирокчилари хорижда таълим олиш имкониятлари, танловларда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар, хорижий нуфузли университетларга кириш йўллари, стипендиатларни қандай харажатларини молиялаштириш масаласи ва бошқа ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Мулоқот натижасида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва "Эл-юрт умиди" жамғармаси вакиллари томонидан бу каби овозли мулоқотни мунтазам ўтказишга келишиб олинди.

