“Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳузурида Халқаро экспертлар кенгаши аъзолари томонидан ишга туширилган Платформа (https://doctorant.tsue.uz) илмий тадқиқотчилар учун замонавий фойдали маълумотларни тақдим этиб келмоқда.
Ушбу платформада, халқаро тажрибадан илмий изланишларни қай тартибда олиб бориш, плагиатга текшириш, манбалардан фойдаланиш, сўровномалар ўтказишда нималарга эътибор қаратиш, самарали тадқиқот усуллари, шунингдек, илмий мақолалар ёзиш, эълон қилиш, шу ва бошқа фойдали маълумотлар тадқиқотчилар учун бериб борилмоқда.
Маълумот учун: “Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳузурида Халқаро экспертлар кенгаши 2020 йил 14 мартда АҚШ, Канада, Бельгия, Австралия, Жанубий Кореяда истиқомат қилаётган, катта илмий ва амалий тажрибага эга 25 нафар ватандошлар иштирокида ташкил этилган.
Халқаро экспертлар кенгашнинг асосий мақсади – мамлакатимиз Олий таълим тизимини ривожлантиришга оид таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни олий таълим муассасалари амалиётида кенг қўллаш механизмларини яратиш, олий таълимга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг экспертизасини ўтказиш асосида олий таълим сифатини оширишга кўмаклашишдан иборат.
Бундан ташқари, Кенгаш келажакда таълим тизимининг бошқа тармоқлари, давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда иқтисодиётнинг устувор соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга ўзининг ҳиссасини қўшишни режалаштирмоқда.
Барча илмий изланувчиларни мазкур Платформадан кенг фойдаланишга чақириб қоламиз. Ривожланган хорижий давлатларнинг нуфузли университетлари тажрибасини ўрганиш имкониятини қўлдан чиқарманг.

