“Эл-юрт умиди” жамғармаси Васийлик кенгашининг 2022 йил 14 декабрдаги 7-сон қарорига мувофиқ “Жамғарма стипендиати” деб эътироф этилган стипендия танлови ғолибларига Сертификатларни тантанали топшириш маросими жорий йилнинг 24 декабрь куни соат 10:00 да Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси бўлиб ўтиши белгиланди.
Шу муносабат билан, Танлов ғолибларини Жамғарма томонидан ташкил этилаётган стипендиатларга Сертификатларни тантанали топшириш маросимига таклиф этамиз.
Тақдирлаш маросимига номзодлардан шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан расмий кийимда иштирок этишлари сўралади.
Ушбу маросимда стипендиатларнинг ота-она ва яқинлари ҳам иштирок этишлари мумкин.
Манзил: 100066, Тошкент ш., Ислом Каримов кўчаси, 45-уй. Мўлжал: “Ўзбекистон” метро бекати.

