Жорий йилнинг 9 декабрь куни “Эл-юрт умиди” жамғармасида ижрочи директор ўринбосари в.б. Ж. Ахмедов, Жамғарма бўлим бошлиқлари А.Хамдамов ва А.Аъзамхонов ҳамда Халқаро таълим бўйича “Америка Кенгашлари” ташкилоти президенти Девид Паттон, ташкилотнинг Ўзбекистон Республикасидаги филиали директори Уилям Ўроарк, шунингдек, ташкилотнинг инглиз тилида сўзлашувчи давлатлар бўйича директори Динара Сейтназаровалар иштирокида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалалари муҳокамаси юзасидан учрашув бўлиб ўтди.
Маълумот учун: Халқаро таълим бўйича “Америка Кенгашлари” дунёнинг кўплаб давлатлари билан маданий алмашинув, тилларни ўрганиш ва касбий фаолиятини ривожлантириш каби йўналишларда ҳамкорликлар қилади. Ташкилотга 1974 йилда асос солинган ва ҳозирги вақтда 500 нафардан ортиқ профессионал мутахассислари кўмагида дунёнинг 90 та мамлакатида доимий фаолият юритади. Ташкилотнинг глобал миқёсида 100 000 дан зиёд битирувчилари мавжуд бўлиб, улар орасида миллий лидерлар, вазирлар, парламент аъзолари, элчилар ва кўплаб халқаро ташкилотларнинг бош директорлари ўрин олган.

Мазкур учрашувда, Ж. Ахмедов томонидан “Эл-юрт умиди” жамғармаси ва Халқаро таълим бўйича “Америка Кенгашлари” ташкилоти ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, вазирлик ва идораларнинг мақсадли буюртмаси асосида давлат хизматчиларини АҚШда қисқа муддатли малака ошириш ва стажировка ўтиш дастурларини ҳамкорликда ташкил этиш бўйича таклиф киритди.
Учрашув давомида Д.Паттон бугунги кунда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳар томонлама алоқаларининг ижобий ривож топаётганлигини таъкидлаб, киритилган таклифлар юзасидан ҳамкорликда ишлашга тайёрлигини маълум қилди.
Мазкур учрашув якунида томонлар ҳамкорлик алоқаларини истиқболини белгиловчи юқоридаги таклифларни ўз ичига олган икки томонлама меморандум имзолашга ҳамда ҳамкорликда ташрифларни амалга оширишга келишиб олинди.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлим

