Муддати: 2023 йил, 3 февраль
Сингапур Республикаси 2023 йилнинг 20-24 март кунлари “Стратегик етакчилик ва давлат бошқаруви” (Strategic leadership and public governance) мавзусида Сингапур ҳамкорлик дастури (SCP) доирасида ташкил этиладиган қисқа муддатли ўқув курсига таклиф этади.
Ушбу курсда иштирок этиш учун номзодлар 2023 йилнинг 3 февралига қадар қўйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари талаб қилинади: https://go.gov.sg/slpg202303 (батафсил йўриқнома илова қилинмоқда).
Номзодлардан инглиз тилини ёзма ва оғзаки яхши билишлари талаб қилинади.
Сингапур томонидан тренинг, турар жой, овқатланиш, шаҳар ичида транспорт билан боғлиқ харажатлар қопланади ҳамда кунлик 120 сингапур доллари ҳажмида тўлов ажратилади. Халқаро авиачипталар ўзбек томонидан харид қилиниши белгиланган.
Хориж томони талабларига мос равишда анкеталари тўлиқ тўлдирилган ва ташкилот томонидан муносиб кўрилган 1 нафар номзод бўйича маълумотларни 2023 йилнинг
23 январига қадар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этишингиз сўралади.
Қўшимча маълумотларни www.scp.gov.sg веб-сайтидан олишингиз мумкин.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

