2022 йил 29 ноябрь куни “Эл-юрт умиди” жамғармасига АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари Бош консул ўринбосари Жулиана Хенсон бошчилигидаги элчихона вакиллари ташриф буюрди. Мазкур учрашувда Жамғарма ижрочи директор ўринбосари в.б. Ж. Aхмедов, Жамғарма бўлим бошлиқлари A.Хамдамов, A.Aъзамхонов ва Т.Оққуловлар иштирокида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш ва Жамғарма стипендиатларини виза олиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда, Ж. Ахмедов томонидан “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендия танловлари тартиби, танлов босқичлари, Жамғарма стипендиатларга ўз вақтида АҚШнинг нуфузли университетларида таълим олишлари учун виза тақдим этиш ҳамда АҚШнинг нуфузли университетлари билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш юзасидан таклифлар киритди.
Шу билан бирга, вазирлик ва идораларнинг мақсадли буюртмаси асосида давлат хизматчиларини АҚШнинг университетларида ва давлат ташкилотларида қисқа муддатли малака ошириш ва стажировка ўтишини ташкил қилиш учун виза бериш жараёнлари бўйича фикр мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Ўз ўрнида юқоридаги таклифлар Жулиана Хенсон томонидан қўллаб қувватланиб, Жамғарма томонидан АҚШда таълим олиш учун ҳамда стажировка ўташ учун борадиган стипендиатларга белгиланган муддатларда суҳбатлар ташкил этиш ва виза олишга яқиндан ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.
Мазкур учрашув якунида томонлар ҳамкорлик алоқаларини истиқболлари белгилаш ва Жамғарма ходимларига стипендиатларининг виза топшириш жараёнлари юзасидан семинар ўтказишга келишиб олинди.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

