2022 йил 25 ноябрь куни “Эл-юрт умиди” жамғармасида ижрочи директор ўринбосари в.б. Ж.Aхмедов, Жамғарма бўлим бошлиқлари A.Хамдамов ва A.Aъзамхонов ҳамда Буюк Британиянинг Ридинг университетининг Халқаро қабул бўйича минтақавий раҳбари Danhua Wu иштирокида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокамаси юзасидан учрашув бўлиб ўтди.
Маълумот учун: Ридинг университети (University of Reading) 1892 йилда Оксфорд университетининг Ридинг университети коллежи сифатида ташкил этилган. Университет ўзининг ёрқин тарихи, истиқболлари, илмий-тадқиқот марказлари ва ўзининг бетакрор яшил муҳити билан халқаро ҳамжамиятда катта нуфузга эга. Буюк Британиянинг “Яшил Университет” рейтингида “Яшил Байроқ” мукофоти билан тақдирланган. Университетда 23000 дан ортиқ талабалар таҳсил олади. Ридинг университети 2022 йилда халқаро QS рейтингида 202-ўринни эгаллаган. Бугунги кунда Жамғарманинг 17 нафар стипендиатлари мазкур университетда таҳсил олишади.
Буюк Британиянинг нуфузли Ридинг университети вакили Danhua Wu иштирокида онлайн вебинар ўтказилди. Мазкур вебинарда 2000 минга яқин Халқ таълими вазирлиги тизимидаги мактаблар битирувчи синф ўқувчилари ва ўқитувчилари, республикамиздаги Олий таълим муассасалари битирувчи курс талаблари ҳамда илмий изланувчилар “Ридинг университетида таълим олиш” имкониятлари мавзусида вебинар иштирок этдилар.
Вебинар қизғин савол жавобларга бой тарзда ўтказилди иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга Жамғарма раҳбариятидан ва университет вакилларида тўлиқ жавоблар олишди.
Куннинг иккинчи ярмида томонлар “Эл-юрт умиди” жамғармаси ва Ридинг университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Ж. Ахмедов томонидан бугунги кунда мазкур университетда таълим олаётган 17 нафар Жамғарма стипендиатларини таълим олиш жараёнларида яқиндан ёрдам бериш, уларнинг яхши ўқишлари учун қўшимча шароитлар яратиш ҳамда ҳамкорликда икки томонлама меморандум имзолаш бўйича таклиф киритди.
Бундан ташқари вазирлик ва идораларнинг мақсадли буюртмаси асосида давлат хизматчиларини ушбу университетда қисқа муддатли малака ошириш ва стажировка ўтишини ташкил қилиш ҳамда республикамиздаги олий таълим муассасаларига университет профессор-ўқитувчиларини жалб этиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Ўз ўрнида мазкур таклифлар Ридинг университети вакили томонидан қўллаб қувватланиб, ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш бўйича таклифлар юзасидан декабрь ойда ZOOM платформаси орқали учрашув ўтказишни бунда, университет раҳбарияти ва тегишли масъуллар билан бирга меморандум лойиҳаси муҳокама қилинишига келишиб олинди.

