2022 йилнинг 24 ноябрь куни “Эл-юрт умиди” жамғармасида ижрочи директор ўринбосари в.б. Ж.Aхмедов, Жамғарма бўлим бошлиқлари A.Хамдамов ва A.Aъзамхонов ҳамда Австралиянинг Гриффит университети минтақавий координатори Моханнад Баваз иштирокида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокамаси юзасидан учрашув бўлиб ўтди.
Маълумот учун: Гриффит университети Австралиянинг Квинсленд штатидаги давлат таълим ва тадқиқот университетидир. Университет расман 1971 йилда ташкил этилган. Университетнинг учта шаҳарда жойлашган бешта кампусига эга. Гриффит университети 2022 йилда “QS World University Rankings” рейтингида 290 ўринни, “Times Higher Education” рейтингида 216-ўринни, “US news” рейтингида 201-ўринни эгаллаган. Университетда қуйидаги таълим йўналишларида жумладан, архитектура, бизнес, ҳуқуқ, муҳандислик, информацион технологиялар, тиббиёт каби соҳаларда кадрлар тайёрлаш бўйича нуфузли университет ҳисобланади.
Мазкур учрашувда, Ж. Ахмедов томонидан “Эл-юрт умиди” жамғармаси ва Австралиянинг ҳамкор Гриффит университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ва ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича таклифларни муҳокама қилиш, шунингдек университетда Жамғарма стипендиатларини таълим олиш имкониятларини кўриб чиқиш, университет томонидан тақдим этилаётган дастурлар ҳамда Жамғарма стипендиатларининг ўқиш харажатларидан чегирмалар ажратиш бўйича таклифлар киритди.
Шу билан бирга, вазирлик ва идораларнинг мақсадли буюртмаси асосида давлат хизматчиларини ушбу университетда қисқа муддатли малака ошириш ва стажировка ўтишини ташкил қилиш ҳамда республикамиздаги олий таълим муассасаларига университет профессор-ўқитувчиларини жалб этиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Ўз ўрнида мазкур таклифлар Гриффит университети вакили Моханнад Баваз томонидан қўллаб қувватланиб, мазкур йўналишларда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга келишиб олинди.
Мазкур учрашувда Жамғарма стипендиатларини ушбу университетда таълим олишида кўмаклашиш шунингдек, Жамғарма стипендия танловида иштирок этиш истагида бўлган номзодлари учун университетда ўқиш имкониятлари, ҳужжат топшириш жараёнлари бўйича онлайн вебинар ташкил этишга келишиб олинди.
Бундан ташқари, Жамғарманинг бакалавр ва магистратура дастури стипендиатларни ўқиш харажатларидан 20-25 фоизгача чегирмалар ажратишга ва докторантура дастури бўйича 100 фоиз грантлар бериш бўйича томонлар икки томонлама қўшимча шартнома имзолашга келишиб олдилар.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

