"Эл-юрт умиди" жамғармасининг 2022 йил 3-стипендия танлови 2-босқич суҳбат натижалари юзасидан апелляция аризаси билан мурожаат қилган номзодлардан келиб тушган апелляция аризалари Апелляция комиссияси томонидан 2022 йил 24 ноябрь куни соат 14:00 “Эл-юрт умиди” жамғармаси биносида кўриб чиқилади.
Номзодлар билан апелляция жараёнларини ўтказиш вақти ва санаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
Номзодлардан апелляция жараёнида иштирок этиш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари талаб этилади.
Манзил: 100066, Тошкент шаҳри Амир Темур кўчаси 13 уй.
Мўлжал: “УзАвто” биноси.
Тел: 71-203-14-41
Аппеляция комиссияси

