Муддати: 2023 йил, 23 январь
Сингапур Республикаси 2023 йилнинг 20-24 февраль кунлари “Чиқиндиларни барқарор бошқариш ва ақлли урбанизация” (Sustainable waste management and smart urbanisation) мавзусида Сингапур ҳамкорлик дастури (SCP) доирасида ташкил этиладиган қисқа муддатли онлайн (ZOOM тизими орқали) ўқув курсига таклиф этади.
Ушбу курсда иштирок этиш учун номзодлар 2023 йилнинг 23 январига қадар қўйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари талаб қилинади: https://go.gov.sg/swm2023 (батафсил йўриқнома илова қилинмоқда).
Номзодлардан инглиз тилини ёзма ва оғзаки яхши билишлари талаб қилинади.
Кўриб чиқиш ва натижаси бўйича, қизиқиш бўлган тақдирда, 2023 йилнинг 9 январига қадар сараланган ва рўйхатдан ўтган 1 нафар номзод ҳақида маълумотни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этишингиз сўралади.
Қўшимча маълумотларни www.scp.gov.sg веб-сайтидан олишингиз мумкин.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

