Жамғарма Васийлик кенгашининг қарорига кўра, бугунги кунда хорижий нуфузли университетларда ўқишини давом эттираётганлиги сабабли тест ва суҳбат жараёнларида онлайн тартибда иштирок этувчи жами 51 нафар номзодларнинг интеллектуал салоҳияти ва билим даражаси, таҳлил қилиш ва ижодий қобилиятларини аниқлашга қаратилган тест синови жорий йилнинг 16 ноябрь куни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ZOOM платформаси орқали онлайн тартибда ўтказилди.
2022 йил 16 ноябрдаги Танлов комиссиясининг қарорига кўра онлайн тест синовларидан муваффақиятли ўтган ва суҳбат босқичига тавсия этилган номзодлар билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Жорий йил 16 ноябрдаги Танлов комиссиясининг қарорига кўра Жамғарманинг 3-стипендия танлови 2-босқичи онлайн тест синовларида етарли балларни тўпламаган ва тест жараёнида иштирок этмаган ҳамда суҳбат жараёнларига тавсия этилмаган номзодлар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Тест синовларидан муваффақиятли ўтган номзодлар диққатига!
Танлов комиссиясининг қарорига кўра, тест синовларини муваффақиятли топширган номзодлар учун иккинчи босқичда номзодларнинг хорижда таълим олишдан кўзланган мақсад ва таълим олиш тугагач олинган билимларни Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари, танлаган мутахассислиги бўйича билим ва кўникмалари, маънавий-ахлоқий тафаккури, соғлом дунёқараши, миллий ва умуминсоний қадриятларни аниқлашга қаратилган давлат тилида суҳбат Давлат бошқаруви академиясида жорий йил 17 ноябр куни Тошкент вақти билан соат 09:00 дан бошлаб ZOOM платформаси орқали онлайн тартибда ўтказилади (ZOOM платформаси ҳаволаси номзодларга шахсан тақдим этилади).
Суҳбат жараёнларини сифатли ташкил этиш мақсадида номзодлардан ZOOM платформасига ўз вақтида уланишлари, сифатли алоқани таъминлаш учун зарур чораларни кўришлари ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан иштирок этишлари талаб этилади.
Танлов комиссияси

