Муддати: 2023 йил, 13 январь Сингапур Республикаси 2023 йилнинг 13-17 февраль кунлари “Таъминот занжирининг чидамлилиги” (Supply chain resilience) мавзусида Сингапур ҳамкорлик дастури (SCP) доирасида ташкил этиладиган қисқа муддатли онлайн (ZOOM тизими орқали) ўқув курсига таклиф этади.
Ушбу курсда иштирок этиш учун номзодлар 2023 йил 13 январга қадар қўйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари талаб қилинади: https://go.gov.sg/scr2023 (батафсил йўриқнома илова қилинмоқда).
Номзодлардан инглиз тилини ёзма ва оғзаки яхши билишлари талаб қилинади.
Хориж томони талабларига мос равишда анкеталари тўлиқ тўлдирилган ва ташкилот томонидан муносиб кўрилган 1 нафар номзод бўйича маълумотларни жорий йилнинг 20 декабрига қадар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этишингиз сўралади.
Қўшимча маълумотларни www.scp.gov.sg веб сайтидан олишингиз мумкин.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

