“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2022 йилги 3-стипендия танловининг суҳбат жараёнларига тавсия этилган номзодлар билан жорий йил 10 ноябрь куни ўтказилган суҳбат натижалари билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
Суҳбат натижалари юзасидан апелляция аризалари суҳбат жараёнлари якунлангандан сўнг, яъни, 2022 йил 15 ноябрь кунидан бошлаб 3 иш куни давомида қабул қилинади.
Танловнинг суҳбат жараёнлари Давлат бошқаруви академиясида жорий йил 8 ноябрдан 14 ноябрь кунига қадар ўтказилади.
Номзодлардан суҳбат жараёнида иштирок этиш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари талаб этилади.
Манзил: 100066, Тошкент шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 45-уй.
Мўлжал: “Ўзбекистон” метро бекати.

