“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2022 йилги 3-стипендия танловининг суҳбат жараёнларига тавсия этилган номзодлар билан жорий йил 9 ноябрь куни ўтказилган суҳбат натижалари билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
Суҳбат натижалари юзасидан апелляция аризалари суҳбат жараёнлари якунлангандан сўнг, яъни, 2022 йил 15 ноябрь кунидан бошлаб 3 иш куни давомида қабул қилинади.
Танловнинг суҳбат жараёнлари Давлат бошқаруви академиясида жорий йил 8 ноябрдан 14 ноябрь кунига қадар ўтказилади.
Номзодлардан суҳбат жараёнида иштирок этиш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари талаб этилади.
Манзил: 100066, Тошкент шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 45-уй.
Мўлжал: “Ўзбекистон” метро бекати.

