“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2022 йилги 3-стипендия танлови тест синовлари 2022 йил 7 ноябрь куни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ўтказилди.
2022 йил 7 ноябрдаги Танлов комиссиясининг қарорига кўра тест синовларидан муваффақиятли ўтган ва суҳбат босқичига тавсия этилган номзодлар билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Жорий йил 7 ноябрдаги Танлов комиссиясининг қарорига кўра Жамғарманинг 3-стипендия танлови 2-босқичи тест синовларида етарли балларни тўпламаган ва тест жараёнида иштирок этмаган ҳамда суҳбат жараёнларига тавсия этилмаган номзодлар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Танлов комиссиясининг қарорига кўра тест синовларини муваффақиятли топширган номзодлар учун иккиничи босқичда номзодларнинг хорижда таълим олишдан кўзланган мақсад ва таълим олиш тугагач олинган билимларни Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари, танлаган мутахассислиги бўйича билим ва кўникмалари, маънавий-ахлоқий тафаккури, соғлом дунёқараши, миллий ва умуминсоний қадриятларни аниқлашга қаратилган давлат тилида суҳбат Давлат бошқаруви академиясида жорий йил 8 ноябрдан 14 ноябрга қадар ўтказилиши белгиланди.
Танлов комиссиясининг қарорига кўра вилоятлардан ташриф буюрган номзодлар учун суҳбат 8-9 ноябр кунлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Айни пайтда хорижда таълим олаётган ва хорижда бўлиб турган номзодлар учун тест ва суҳбат жараёнларини онлайн ўтказиш бўйича Жамғарма Васийлик кенгашининг қарори қабул қилингандан сўнг тест ва суҳбат ўтказиладиган куни, вақти Жамғарма расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Номзодлар Давлат бошқаруви академиясига эълон қилинган графикка асосан жорий йил 8 ноябрь 09.00 дан бошлаб ўтказилади.
Номзодлардан суҳбат жараёнида иштирок этиш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари талаб этилади.
Манзил: 100066, Тошкент ш., Ислом Каримов кўчаси, 45-уй.
Мўлжал: “Ўзбекистон” метро бекати.
Танлов комиссияси

