“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2022 йилдаги 3-стипендия танлови саралаш босқичи жараёнлари 2022 йил 20 сентябрдан – 20 октябрга қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида, онлайн режимда ва электрон тарзда ҳужжатлар қабул қилинди.
Танлов комиссияси техник гуруҳи томонидан биринчи босқич саралаш жараёнларида номзодлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг талаб қилинган рўйхат бўйича мавжудлиги ва тегишлилиги (ёши, мутахассислик бўйича зарур меҳнат стажи, хорижий тилни билиш даражаси ҳамда Accеptаncе letter ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисида хати, илмий мақолаларнинг мавжудлиги ва бошқа талаблар) бўйича кўриб чиқилди.
“Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2022 йилдаги 3-стипендия танлови саралаш босқичи жараёнлари якуни юзасидан Танлов комиссиясининг қарорига асосан Низом талабига жавоб берадиган 171 нафар номзодлар 2-босқичга тавсия этилди.
Танловнинг 2-босқичига тавсия этилган номзодлар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
Стипендия танловининг иккинчи босқич тест жараёнлари ўтказиладиган вақти ва жойи яқин кунларда эълон қилинади.
ТАНЛОВНИНГ 2-БОСҚИЧИГА ТАВСИЯ ЭТИЛАЁТГАН НОМЗОДЛАР УЧУН ЭСЛАТМА:
Хорижда таълим олаётган номзодлардан танловнинг 2-босқич тест ва суҳбат жараёнларида онлайн иштирок этиш учун аризалар танловнинг
2-босқичига тавсия этилган номзодлар рўйхати “Эл-юрт умиди” жамғармасининг расмий веб сайтида эълон қилинган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида Жамғарманинг электрон почта манзили (info@eyuf.uz) орқали қабул қилинади.
Ариза билан мурожаат қилган номзодларга рухсат бериш юзасидан Жамғарма Васийлик кенгашига Танлов комиссияси томонидан таклиф киритилади.

