Жорий йил 3 октябрь куни “Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2022 йилги 3-стипендия танлови тартиби билан боғлиқ янгиликларни вазирлик, идора, давлат ташкилотларини ходимлари, ОТМлар талабалари ва илмий изланувчилари ҳамда мактаб битирувчилари ва ёшлар орасида кенг тарғиб этишга қаратилган онлайн семинар бўлиб ўтди.
Мазкур семинарда 5000 мингга яқин Тошкент шаҳрида жойлашган давлат ташкилоти ва муассаса раҳбарлари, ходимлари ҳамда олий ўқув юртлари талабалари, Президент мактаблари, ихтисослаштирилган мактабларнинг ўқувчилари ва ёшлар иштирок этдилар.

Онлайн учрашувда Жамғарма очиқ стипендия танловларини ўтказиш тартиби, ажратилган квоталар, устувор йўналишлар, танловни ташкил этиш механизми ҳамда электрон ҳужжат топшириш платформасининг ишлаш тартиби билан боғлиқ янгиликлар тўғрисида тақдимот қилинди.
Тақдимот қизғин савол-жавоблар ва муҳокамаларга бой тарзда ўтказилиб, ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавобларни мутахассислардан олдилар, шунингдек, ўзларининг хорижда таълим олишга оид таклифлари билан фаол иштирок этдилар.



