2020 йил 16 апрелда Ўзбекистон Республикасининг Бельгиядаги элчихонаси томонидан Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, "Эл-юрт умиди" жамғармаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар иштирокида хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан онлайн видеомулоқот ўтказилди. Видеомулоқотда карантин даврида Ўзбекистонда ва Европа давлатларида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва иқтисодиётни, хусусан кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш борасида қилинаётган ишлар атрофлича таҳлил қилинди.
Ватандошларимиз “Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан амалга оширилаётган ишларга анча қизиқиш билдириб, жамғарма қошидаги Халқаро экспертлар кенгаши ишида иштирок этишни билдирдилар.
Видеоконференцияда Бенилюкс давлатлари ва Данияда яшайдиган ватандошлар билан ҳамкорлик масалалари, шунингдек, вазирлик ва идоралар масъул раҳбарлари томонидан уларнинг қизиқтирган саволларига жавоблар қайтарилди.
"Эл-юрт умиди" жамғармаси Матбуот хизмати

