Жорий йил 21 сентябрь куни “Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2022 йилги 3-стипендия танлови тартиби билан боғлиқ янгиликларни вазирлик, идора, давлат ташкилотларини Сурхондарё вилояти ҳудудидаги ходимлари, ОТМлар талабалари ва илмий изланувчилари ҳамда мактаб битирувчилари ҳамда вилоят ёшлар орасида кенг тарғиб этишга қаратилган онлайн ҳудудий амалий-услубий семинар бўлиб ўтди.
Мазкур семинарда 3500 дан ортиқ Сурхондарё вилоятининг давлат ташкилоти ва муассаса раҳбарлари, ходимлари ҳамда олий ўқув юртлари талабалари, Президент мактаблари, ихтисослаштирилган мактабларнинг ўқувчилари ва ёшлар иштирок этдилар.
Онлайн учрашувни, “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директор ўринбосари в.б. Ж. Ахмедов очиб берди ҳамда Жамғарма очиқ стипендия танловларини ўтказиш тартиби, ажратилган квоталар, устувор йўналишлар, танловни ташкил этиш механизми ҳамда электрон ҳужжат топшириш платформасининг ишлаш тартиби билан боғлиқ янгиликлар тўғрисида тақдимот қилди.

Мулоқот жараёнида Жамғарма стипендианти сифатида АҚШ, Буюк Британия, Германия каби ривожланган давлатларнинг нуфузли университетларида ўқиётган 7 нафар Сурхондарё вилоятидан бўлган стипендиантлар ҳам иштирок этиб, бўлажак номзодларни ва ёшларни саволларига жавоб бердилар.
Хорижда ўқиётган стипендиатлар давлатимиз томонидан уларга яратиб берилган шароитлар тўғрисида ҳамда уларнинг хорижий университетларда таълим олишлари учун барча харажатлар Жамғарма томонидан қоплаб берилаётганлигини алоҳида такитлаб ўтдилар.
Тақдимот қизғин савол-жавоблар ва муҳокамаларга бой тарзда ўтказилиб, вилоят ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавобларни мутахассислардан олдилар, шунингдек, ўзларининг хорижда таълим олишга оид таклифлари билан фаол иштирок этдилар.
Амалий-услубий семинар 22 сентябрь куни вазирлик, идора, давлат ташкилотларини Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги ходимлари, ОТМлар талабалари ва илмий изланувчилари ҳамда мактаб битирувчилари ҳамда ёшлар учун ўтказиш режалаштирилган.

