Муддати: 2022 йил, 10 октябрь
Сингапур Республикаси жорий йилнинг 7-10 ноябрь кунлари “Офатлар хавфини камайтиришга кириш” (Introduction to disaster risk reduction) мавзусида Сингапур ҳамкорлик дастури (SCP) доирасида ташкил этиладиган қисқа муддатли онлайн ўқув курсига таклиф этади.
Ушбу курсда иштирок этиш учун номзодлар 2022 йил 10 октябрга қадар қўйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш талаб қилинади: https://go.gov.sg/disasterrsik2022 (батафсил йўриқномани ушбу ҳавола орқали олишингиз мумкин)
Номзодлар инглиз тилини ёзма ва оғзаки яхши билишлари талаб қилинади.
Номзодлардан хориж томони талабларига мос равишда тўлиқ тўлдирилган анкеталарни жорий йилнинг 5 октябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этишлари талаб этилади.
Қўшимча маълумотларни www.scp.gov.sg веб сайтидан олишингиз мумкин.
Хорижий ҳамкорлар билан академик
алоқаларни ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

