Муддати: 2022 йил, 21 октябрь
Сингапур Республикаси жорий йилнинг 28 ноябрь – 2 декабрь кунлари “Эркаклар
ва аёллар ўртасидаги гендер тенглиги: Янада инклюзив Сингапур жамияти сари” (Gender equality between men and women: towards a more inclusive Singapore society) мавзусида Сингапур ҳамкорлик дастури (SCP) доирасида ташкил этиладиган қисқа муддатли ўқув курсига таклиф этади.
Ушбу курсда иштирок этиш учун номзодлар 2022 йил 21 октябрга қадар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш талаб қилинади: https://go.gov.sg/gendersg2022 (батафсил йўриқнома илова қилинмоқда).
Номзодлар инглиз тилини ёзма ва оғзаки яхши билишлари талаб қилинади.
Сингапур томонидан тренинг, турар жой, овқатланиш, шаҳар ичида транспорт билан боғлиқ харажатлар қопланади ҳамда кунлик 120 сингапур доллари ҳажмида тўлов ажратилади. Халқаро авиачипталар ўзбек томонидан харид қилиниши белгиланган.
Номзодлардан хориж томони талабларига мос равишда тўлиқ тўлдирилган анкеталарни жорий йилнинг 17 октябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этишлари талаб этилади.
Қўшимча маълумотларни www.scp.gov.sg веб сайтидан олишингиз мумкин.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

