Муддати: 2022-2023 йил
Малайзиянинг Ал-Бухорий халқаро университети (AL-BUKHARY INTERNATIONAL UNIVERSITY MALAYSIA) 2022-2023 ўқув йили учун Ўзбекистондаги кам таъминланган оилалардан бўлган иқтидорли талабаларга бакалавр босқичи учун 10 та таълим гранти ажратилади.
Ал-Бухорий халқаро университети таркибида фаолият юритувчи бизнес ва ижтимоий фанлар (School of Business and Social Sciences), педагогика ва гуманитар фанлар (School of Education and Human Sciences) ҳамда компьютер ва ахборот технологиялари факультетлари (School of Computing and Informatics) томонидан бакалавр йўналишлари бўйича турли ўқув дастурларини таклиф этади.
Ушбу дастурда иштирок этиш учун номзодлардан қуйидаги шартлар талаб қилинади:
- Ёш чегараси: 18 – 22;
- Оилавий ҳолати: турмуш қурмаган;
- Инглиз тили билимини тасдиқловчи сертификатга эга бўлиши - IELTS 5.0-5.5;
- Оиласининг умумий ойлик даромади 300 АҚШ долларидан ошмаслиги керак.
Саралаш босқичи ва суҳбатдан муваффақиятли ўтган талабалар учун таълим стипендия ажратилади ва ўқув дастури, яшаш ҳамда овқатланиш харажатлари қопланади.
Ариза топшириш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати:
1.Паспорт / ИД нинг тасдиқланган асл нусхаси;
2.Ўрта мактаб академик сертификатининг тасдиқланган асл нусхаси;
3.Ўрта мактаб академик транскриптининг тасдиқланган асл нусхаси;
4.Энг олий академик сертификатнинг тасдиқланган асл нусхаси;
5.Энг юқори академик транскриптнинг тасдиқланган асл нусхаси;
6.Инглиз тилини билиш даражасининг тасдиқланган асл нусхаси (мавжуд бўлса);
7.Асл стипендия мактубининг тасдиқланган нусхаси (агар талабгор бошқа томон ҳомийлик қилса);
8.Отанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси ёки вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
9.Онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси ёки ўлим тўғрисидаги гувоҳнома;
10.Отанинг даромад гувоҳномасининг тасдиқланган асл нусхаси;
11.Онанинг даромади варақасининг тасдиқланган асл нусхаси;
12.Коммунал тўловнинг тасдиқланган нусхаси (електр ёки сув учун тўлов);
13.Ариза берувчининг ҳакамларидан бирининг тасдиқлаш хати (Тасдиқлаш хати текшириш учун ота-онанинг касби, ойлик даромад миқдори ва уй хўжалигининг яшаш шароитлари. Текшириш Хат инглиз тилида бўлиши керак);
Ариза берувчининг оилавий уйининг 3 та фотосурати – уй, ошхона ва яшаш хонасининг ташқи кўриниши.
Қўшимча маълумот учун www.aiu.edu.my веб сайтида кўришингиз мумкин ва қўшимча саволлар бўйича университет билан +6011 2414 1208 (WhatsApp) рақами ва scholarship@aiu.edu.my электрон манзили орқали боғланиш мумкин.
Хорижий ҳамкорлар билан академик алоқаларни
ўрнатиш ва протокол хизмати бўлими

